Новости сайта

2019/2020 ўқув йилини якунлаш тўғрисида

2019/2020 ўқув йилини якунлаш тўғрисида

от Абдулазиз Абдуллаевич Гуламов -
Количество ответов: 0

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, устозлар!  Бугун, соат 17.00-18.00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан он-лайн мажлис ўтказилди ҳамда ўқув йилини якунлашга оид қуйидаги масалаларга ойдинлик киритилди:

1. 2019/2020 ўқув йилини масофавий таълим асосида жорий йил 1 июлига қадар якунлаш керак, шу муносабат билан, ҳурматли профессор-ўқитувчилар, Moodle дастуридаги курсларни қуйидаги графикка мувофиқлаштириш сўралади:

Бакалавриат:

1-курс: 6 июнь – назарий таълимнинг якуни, 8-20 июнь – аттестация даври;

2-курс: 23 май - назарий таълимнинг якуни, 25 майдан 6 июнга қадар - аттестация даври;

3-курс: 6 июнь - назарий таълимнинг якуни, 8-20 июнь – аттестация даври;

4-курс (техника таълим йўналишларига): 8 май - назарий таълимнинг якуни, 11-23 май – аттестация даври;

4-курс (иқтисодиёт таълим йўналишларига): 25 апрель - назарий таълимнинг якуни, 27 апрельдан 8 майга қадар – аттестация даври;

4-курс битирув олди амалиёти (иқтисодиёт таълим йўналишларига) - 11-23 май;

Магистратура:

1-курс: 6 июнь - назарий таълимнинг якуни, 8-20 июнь – аттестация даври;

2-курс: 29 июнь – 4-июль - якуний давлат аттестацияси (он-лайн ҳимоя).

 2. Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари учун якуний давлат аттестацияси фақат ихтисослик фанларидан (фанлараро) давлат имтиҳони масофавий (он-лайн) шаклида ўтказилади, шу муносабат билан мутахассислик кафедра мудирлари таълим йўналиши ўқув режасидаги ихтисослик фанларидан 2 та фандан жами 200та тест Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи (Г.Халбаева)га сўралган муддатда тақдим этиш сўралади.

Барча таълим йўналишлари битирувчиларига “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” ва “Чет тили” фанидан якуний давлат аттестацияси бекор қилинади.

 3. Магистратура мутахассисликлари битирувчи курс талабалари учун якуний давлат аттестациясини он-лайн ҳимоялар орқали ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юкланди, бундан келиб чиқиб битирувчи мутахассисликлари мавжуд кафедра мудирлари ушбу жараёнга тайёргарлик кўриш сўралади.

 4. Иқтисодиёт таълим йўналишларининг 4-курс битирув олди амалиёти курс лойиҳаси (иши) сифатида амалга оширилишига тайёргарлик кўриш сўралади. Мазкур масала юзасидан қўшимча буйруқ эълон қилинади.