ФАН ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда маълумотлар банки концепциялари ва уларнинг ажралмас компоненталари: маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ), реляцион маълумотлар базасини яратишнинг назарий асослари, Oracle МББТ да ишлаш асослари ва  кўникмаларини ҳосил қилишдир.

Фаннинг вазифаси – бу талабаларни маълумотлар банклари мақсади, таркиби ва функциялари билан таништириш; ахборот тизимларида маълумотлар банкларини ташкил этиш принциплари ва ўрнини ўргатиш; маълумотлар банклари классификацияси саволлари ва уларнинг компоненталарини ёритиш; маълумотлар банкларини лойиҳалашнинг ҳар бир босқичи мазмуни ва уларда бажариладиган ишлар услубиётини ўргатиш; SQL дастурлаш тили асосларини ўргатиш ва уни МББТ ларни лойиҳалаш ва қўллашда татбиқ қилишга ўргатишдир.