
Республикамизнинг иқтисодий инфраструктурасидаги мавжуд машиналардан тўла самарали фойдаланишда уларни ишлаш қобилияти ва даврини узайтириш мухим даврий ахамиятга эга бўлган масалалар қаторига киради. Дастурда транспорт воситаларининг таъмирлаш тизими таъмирлаш ҳажмини башоратлаш ва унинг шаклларини оптималлаштириш, таъмирлаш бўлимларини лойиҳалашнинг асосий ҳолатлари лойиҳанинг таркибий қисми ва ундаги кўрилаётган масалалар ёритилган.
Ушбу масалани ечимига хозирги замон талабларига жавоб берадиган таъмирлаш корхоналарининг бўлим ва участкаларини лойихалаш ва уларни амалга тадбиқ этиш йўли билан эришилади.Ҳар
қандай транспорт воситаларининг ишлаш самарадорлиги муайян худуддаги замон
талабларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаланган таъмир корхоналарининг бўлим ва
участкаларини мавжудли билан ҳам ифодаланади. Бунга биноан мазкур фанннинг
асосий мақсади бўлғуси бакалаврларга таъмирлаш бўлим ва участкаларини машиналар
лойиҳалаш асослари ва унинг жараёни бўйича билим ва амалий кўникмалар беришдан
иборат. Фанни ўзлаштириш жараёнида олинган билимлар битирув малакавий ишларни
бажаришга, ҳамда талабаларнинг бўлғуси касбий иш фаолиятига чуқур замин тайёрлайди. Фанни
вазифаси бу талабаларга: таъмирлаш жараёнининг лойихалаш асослари, босқичлар
ва ундаги кўрилаётган масалаларни ечимлари бўйича зарурий билимларни бериш; лойихалашдаги меъёрий хужжатлар, талаблар ва
лойихаларни шакиллантириш кўринишлари билан таништириш;
- Учитель: Nurillo Ergashev
- Учитель: Davron Risqaliyev
- Учитель: Gayrat Ubaydullayev