Фан ҳақида маълумот

 “Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари” фанининг асосий мақсади ҳар хил транспорт воситаларини юқори тезлик билан йўлнинг турли бўлакларидан йилнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитларида хавфсиз ўтказишдан иборатдир.

Ҳаракатни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

транспорт воситаларининг ҳаракат тартибини белгилаш ва таъминлаш;

автомобилларнинг юқори самарадорлик билан ишлашини ҳар қандай об-ҳаво шароитида таъминлаш ва энг яхши йўл шароитларини вужудга келтириш;

ҳаракат хавфсизлигини йўлнинг ҳар қандай бўлагида ва турли об-ҳаво шароитларида таъминлаш;

атроф-муҳитни булғатмаслик;

транспорт воситаларининг ва йўл иншоотларининг тез ишдан чиқмаслигини таъминлаш.

 

Ўқув режадаги бошқа фанлар билан алоқаси

 

         “Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари” фани ихтисослик фани ҳисобланиб, 7-8-семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, физика, назарий механика), умумкасбий (машина деталлари; машина ва механизмлар назарияси; метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш; гидравлика ва гидромашиналар; кон ишлари асослари; электр юритма, электр машиналар; электр аппаратлар ва автоматлаштириш воситалари ва ҳ.к.) ва ихтисослик (кон машиналари; кон корхоналари юклари ва юк оқимлари ва ҳ.к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.

 Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар 

         “Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари” фанини ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар ҳамда реал ҳолатдаги транспорт оқимларининг видео ёзувлари ва фолиялардан фойдаланилади.