Ушбу фан темир йўл транспортида поездлар ҳаракатини ташкил этишда локомотивлар ҳаракатини режалаштириш, локомотив хўжалиги, уларни тузилмаси ва бошқариш, поездларни локомотивлар билан таъминлаб бериш, локомотивлардан фойдаланиш кўрсаткичлари, локомотив бригадалари ишларини ташкил этиш, локомотивларга техник хизмат кўрсатиш, локомотив диспетчерлик иши масалаларини қамраб олади. Бу билан бўлажак мутахассисларни умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўзлаштиришга ҳамда келгусида иқтисодиётнинг турли соҳаларида, шунингдек темир йўл транспортида локомотивлардан унумли фойдаланишга тайёрлайди.